"Ливерпуль" ҳимоячиси учун "Бавария" ҳам кураш бошлади

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳам "Ливерпуль" ҳимоячиси Деян Ловрен учун курашга қўшилди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра немис гранди 29 ёшли хорватиялик футболчи учун “Милан” билан рақобатлашишга тайёр. Ўз навбатида мерсисайдликлар эса уни 30 млн еврога баҳолашмоқда.

Маълумот учун, Ловрен “Ливерпуль” сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум 18та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!