"Ливерпуль" ҳимоячисига шарт қўйди

CHERY AUTO

"Ливерпуль" марказий ҳимоячи Иброҳим Конатедан жавобни узоқ кутмоқчи эмас. Французнинг амалдаги шартномаси жорий мавсум якунлангач ўз ниҳоясига этади ва "қизиллар" раҳбарияти ҳозирча футболчини янги шартнома тузишга кўндира олгани йўқ. Caught Offside хабарига кўра, "Ливерпуль" Конатага агар у яқин орада келишувни узайтиришга розилик бермаса, трансферга қўйилиши ҳақида огоҳлантирган.

Tecno

Клубдагилар вазиятни тезроқ ойдинлаштириб, керак бўлса, 26 ёшли марказий ҳимоячига ўринбосар қўйиш бўйича иш бошламоқчи. Мерсисайдликларга "Кристал Пэлас" футболчиси Марк Гехи қизиқ, унинг ҳам шартномаси келаси ёзгача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!