
"Ливерпуль" ҳимояни кучайтириш учун яна бир вариантни топиб қўйди
"Ливерпуль" ушбу ёзги трансферлар бозорида марказий ҳимоя чизиғини ҳам кучайтирмоқчи.
Мерсасайдликлар "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Марк Гехи билан шартнома имзолашни мақсад қилган. Клуб эхтимолий жароҳатларни хисобга олган ҳолда, топ даражадаги ҳимоячи сотиб олмоқчи. Инглиз футболчиси 2 3 мавсумдан буён стабил ўйин кўрсатиб келмоқда. Сўнгги Европа чемпионатида ҳам Гехи Англия терма жамоасининг асосий ҳимоячиси бўлганди. Агар жамоа янги мавсумда 3 марказий ҳимоячи билан ўйнаган тақдирда ҳам ван Дейк, Конате ва Гехи яхши трио ҳосил қилади, деб ҳисоблайди клуб мутахассислари.
Маълумот учун, 24 ёшли фулбэк якунланган мавсумда умумий 44 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди. Шу билан бирга, Англия кубогида ғалаба қозонди.
Комментарии