Ливерпуль ҳокимияти "Эвертон"га янги стадион қуришга рухсат берди
"Эвертон" ўз мухлисларига ажойиб хушхабарни етказди. Гап шундаки, Ливерпуль шаҳри раҳбарияти “ирисчилар”нинг янги стадиони қуриш масаласидаги аризасини маъқуллади. Айтиш лозимки, янги арена 52 888 томошабини ўз бағрига сиғдира олади.
Маълумот учун, “Эвертон” айни дамда ўз уй учрашувларини “Гудисон Парк”да ўтказиб келмоқда. Ушбу арена 1892 йилда қурилган.
Карло Анчелотти шогирдлари ҳозирча 40 очко жамғарган ҳолда Англия премьер-лигасида 7-ўринда бормоқда.
Фикрлар