"Ливерпуль" ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи: Икки номзод рўйхатда бор

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Уго Экитикенинг жиддий жароҳатидан кейин "Ливерпуль" раҳбарияти ҳужум чизиғини кучайтириш устида иш бошлади.

"TEAMtalk" маълумотига кўра, ҳозирда мерсисайдликлар шорт-листида икки футболчи бор — "Эвертон" аъзоси Ильман Ндиайе ҳамда "Ньюкасл"ни тарк этиш ниятида бўлган Энтони Гордон.

Манбада таъкидланишича, "Ливерпуль"нинг трансфер режалари ўзгаришига асосий сабаб Экитикенинг 2026 йилда майдонга қайта олмаслиги бўлган.

Жорий мавсумда Энтони Гордон барча мусобақаларда 46 та ўйинда иштирок этиб, 17 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди.

Ильман Ндиайе ҳисобида эса 28 та учрашув, 6 та гол ва 3 та ассист бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!