"Ливерпуль" ҳужумчиси Исак мавсумни нега ёмон бошлаганини айтди

CHERY AUTO

"Ливерпуль" ҳужумчиси Александр Исак кўп жиҳатдан жароҳатлар билан боғлиқ бўлган мавсумнинг қийин бошланишига изоҳ берди.

Tecno

Ҳужумчи кеча Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган Швеция ва Швейцария (1:4) ўртасидаги ўйинда иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушди, бироқ самарали ҳаракат қилмади. Футболчининг эътироф этишича, жароҳатлар ҳар доим футболчини издан чиқади ва бир ўйин ёки бутун бир серия ўтказиб юборилганидан қатъи назар, футболчи учун энг ёқимсиз синовга айланади.

- Жароҳат доим хафа қилади. Бу битта ўйинми ёки бир нечта ўйинми, фарқи йўқ. Бу ҳар доим футболчининг ўзи учун энг ёмони. Бу мавсумда ҳали ҳаммаси жойида эмас. Жамоага ёрдам беришни ва ўз ҳиссамни қўшишни бошлашни истайман, - дея ҳужумчининг сўзларини келтирди Aftonbladet.

Эслатиб ўтамиз, Исак ёзда "Ньюкасл"дан "Ливерпуль"га ўтиб, клуб билан узоқ муддатли шартнома имзолаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!