"Ливерпуль" ҳужумчиси мавсум сўнгида жамоани тарк этади
Роберто Фирмино мавсум охирида "Ливерпуль"ни тарк этади.
"Sky Sports" нашрининг маълум қилишича, ҳужумчи якуний қарорни қабул қилган. Бразилиялик футболчи шартномасини узайтирмайди ва шу ёзда "Ливерпуль"ни эркин агент сифатида тарк этади.
Бугун футболчининг шахсан ўзи Юрген Клоппга қарори ҳақида маълум қилган. Фирмино 2015 йилда АПЛ грандига келиб қўшилган эди. Мерсисайд клуби билан у 7 та соврин – премьер-лига, Чемпионлар лигаси, Англия кубоги ва Суперкубоги, Англия лига кубоги, Европа суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.
Жорий мавсумда 31 ёшли ҳужумчи "Ливерпуль" жамоаси сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар