"Ливерпуль" ижарадаги футболчисини қайтариб олди

"Ливерпуль" клуби "Рейнжерс"да ижара асосида тўп сураётган ярим ҳимоячиси Ови Эжарияни ортга қайтарди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, 21 ёшли англиялик футболчи шотланд клуби сафига жорий йилнинг июнида бориб қўшилган эди. Ўтган давр мобайнида у глазголиклар таркибида жами 28та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!