“Ливерпуль” икки етакчи ўйинчи бўйича якуний қарорга келди
Англиянинг амалдаги чемпиони “Ливерпуль” раҳбарияти жамоанинг икки етакчи ўйинчиси келажаги бўйича бир қарорга келди.
Таниқли инсайдер Фаьрицио Романонинг маълум қилишича, мерсисайдликлар венгриялик ярим ҳимоячи Доминик Собослаи билан ҳамкорликни узайтириш бўйича музокарани бошлади.
Бундан ташқари, “қизиллар” нидерландиялик Райан Гравенберхга ҳам янги битим беради. Ҳар икки ўйинчининг ўсиши клуб раҳбариятини қониқтирмоқда.
Райан Гваренберх “Аякс” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 2022 йилнинг ёзигача ўз юртида тўп тепган таянч ярим ҳимоячи кейинги бир йилни “Бавария”да ўтказди. “Ливерпуль”ни уни 2023 йили ёзда 40 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олганди.
Собослаи ҳам Венгрия ва Австрия чемпионатларидаги фаолиятидан кейин 2021 йилдан бери топ-лигаларда ўйнаб келмоқда. 2021-2023 йиллар давомида Германия Бундеслигасида “Лейпциг” шарафини ҳимоя қилган ҳужумкор футболчи “Ливерпуль”га 70 миллион евро эвазига трансфер қилинган эди.



Фикрлар