“Ливерпуль” икки футболчи билан хайрлашди

“Ливерпуль” раҳбарияти икки футболчини Чемпионшип клубларига ижарага бериб юборди. Жамоа бош мураббийи Юрген Клопп янги мавсумда уларга ишонч билдирмаслигини маълум қилди.

Шундай қилиб, 19 ёшли таянч ярим ҳимоячи Лейтон Кларксон “Блэкберн” клубида тажриба ошириб келадиган бўлди.

26 ёшли марказий ҳимоячи Бен Дэвис эса “Шеффилд Юнайтед”га ижарага жўнатилди. “Ливерпуль” бу ўйинчини қишда “Рестон”дан 1,85 миллион еврога харид қилган эди. Дэвис ярим мавсум давомида янги жамоасида расмий учрашувларда бирор дақиқа ўйнагани йўқ.

Энди ҳар икки футболчи Чемпионшип ўйинларида “Ливерпуль”да тўп тепишга лойиқ эканини намойиш қилиши лозим. Юрген Клопп қўл остидаги мутахассислар мавсум давомида уларнинг ўйинини кузатиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!