"Ливерпуль" икки нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилади
"Ливерпуль" клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Жоэль Матип ва хавбек Жеймс Милнер билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра ҳар иккала футболчига ҳам 2021 йилга қадар тузилган янги шартнома таклиф этилади. Таъкидлаш керакки, Матин ва Милнернинг амалдаги шартномалари 2020 йилга қадар имзоланган.
Ушбу футболчилар билан шартнома узайтирилгани ҳақида эртага бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финалидан сўнг расман эълон қилиниши айтилмоқда.
Маълумот учун, 27 ёшли Мапит жорий мавсум мерсисайдликлар сафида 30та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди. 33 ёшли Милнер эса 44та ўйинда ўз ҳисобига 7та гол ва яна шунча голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар