Шанба оқшомида Англия Премьер-лигасида 28-тур ўйинлари старт олди. “Ливерпуль” бу тур ўз майдонида “Вест Хэм Юнайтед”ни қабул қилди. Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда “қизиллар” 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди.

Мезбонлар сафида Эмре Жан, Моҳамед Салаҳ, Роберто Фирмино ва Садьо Манелар гол киритишган бўлса, “болғачилар”дан бунга Майкл Антонио жавоб қайтарди.

Эътиборлиси, ушбу ғалаба Юрген Клопп жамоасини турнир жадвалида иккинчи ўринга олиб чиқди.

Қуйида мазкур ўйинда киритилган голлар видеосини томоша қилишингиз мумкин.

Минбар

Барча блоглар