
"Ливерпуль" Исакни қўлдан бой бермоқчи эмас — янги таклиф тайёрланмоқда
Футбол инсайдери Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Ливерпуль" 25 ёшли шведциялик ҳужумчи Александр Исакни қўлга киритишдан ҳали ҳам умидвор. Агар "Ньюкасл" музокараларга рози бўлса, мерсесайдликлар янги расмий таклиф билан чиқишга тайёр.
Исакнинг позицияси ўзгармаган — у "Ливерпуль"га ўтишни истамоқда.
Аввалроқ, унинг клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида футболчи "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Сўнгги хабарларга кўра, клуб мутасаддилари қачонки янги ҳужумчи билан келишувга эришилиб, шартнома имзоланган тақдирда Исакни сотиш бўйича музокараларни кўриб чиқиши мумкин.
Фикрлар