Ads
 
"Ливерпуль" жамоаси етакчиси Филиппе Коутиньо Англия чемпионати 13-турида "Сандерленд"га қарши ўтказилган учрашувни эрта тарк этди.
 
Ўйиннинг 34-дақиқасида рақиб ярим ҳимояичси Дидье Ндонга бразилиялик футболчининг оёқига зарба бериб, унга жиддий жароҳат етказди. Бунинг оқибатида Филиппе ўйинни давом эттиролмади ва ўрнини Дивок Оригига бўшатиб берди.
 
"Ливерпуль"нинг 13та ўйинида қатнашиб, бешта гол ва бешта голли пасга муаллифлик қилган моҳир ўйинчининг қачон сайга қайтиши номаълум.