“Ливерпуль” Испания терма жамоаси етакчиларидан бирини ўз сафига қўшиб олмоқчи

"Валенсия" ярим ҳимоячиси Карлос Солер "Ливерпуль" қизиқишлари доирасига тушди. “Liverpool Echo” нашри хабарига кўра, “қизиллар” испан футболчиси орқали жамоанинг ўрта чизиғини кучайтимоқчи.

Қайд этилишича, Солернинг ўзи ҳам “Валенсия”ни тарк этиб, ёзги трансфер ойнаси пайтида кучлироқ клубга ўтиш ҳақида ўйламоқда. Футболчида фаолиятини давом эттириш учун кўплаб вариантлар бор: "Барселона", "Ювентус", "Атлетико" ва Европанинг бошқа бир қатор топ-клублари Карлосни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

Солер ўтган мавсум "Валенсия" сафида 32 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11 гол ва 5 ассистни ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!