"Ливерпуль" катта трансферга қўл ураётганини мураббий тасдиқлади
"Вулверхэмптон" бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту жамоа ярим ҳимоячиси Диого Жота "Ливерпуль"га кўчиб ўтаётганини тасдиқлади.
"Ливерпуль" жуда яхши футболчини қўлга киритмоқда. У яхши жойга кетаяпти. Мухлисларимиз уни унутишмайди.
Хувер асосий жамоамизга қўшилади. У иқтидорли ёш футболчи.
Ўйлаймизки, бу барчага қулай трансфер бўлмоқда. Диого бу ерда бахтли эди, аммо футболчи янги чақирувларни қабул қилиши яхши ҳолат," - деди Санту.
Аввалроқ, "Ливерпуль" Жота учун 41 млн фунт тўлаб бериши, "Вулверхэмптон" эса Хунтер учун 13,5 млн фунтдан воз кечиши маълум қилинганди.
Фикрлар