“Ливерпуль” керак бўлмай қолган футболчидан қутилди

“Ливерпуль” раҳбарияти мавсумолди тайёргарлиги жамоа билан бирга ўтаган португалиялик легионер Фабиу Карвальюнинг хизматларидан тўлиқ воз кечди.

“Қизиллар” 21 ёшли ҳужумкор футболчини “Брентфорд”га трансфер қилди.

Карвалью “Ливерпул”га 2022 йилнинг ёзида “Фулхэм”дан 9,4 миллион еврога трансфер қилинган эди. “Бенфика” ва “Фулхэм” академияларида тарбияланган Фабиу “Ливерпуль”нинг асосий таркибига кира олмади.

Бир неча позицияда ўйнай оладиган футболчи ҳозиргача “Лейпциг” ва “Халл Сити” клубиларида ижарада тўпиб келди.

“Брентфорд” Карвалью учун 20 миллион фунтни бадал пули сифатида тўлайди ва яна 7,5 миллион фунт миқдорида турли бонуслар ажратади. Келишувга кўра, “қизиллар” Фабиунинг кейинги трансферидан 17,5 фоиз миқдорида улуш ҳам олади.

Карвальюнинг ўзи ҳам ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида “Ливерпуль”ни тарк этишга розилик берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!