Ads

“Ливерпуль” клуби Германия вице-чемпиони ҳисобланган “Лейпциг” жамоаси ярим ҳимоячиси Наби Кейтани сотиб олиш фикрида қатъий турибди.

Таъкидлаш керакки, мерсисайдликлар дастлаб футболчи учун 65 млн евро таклиф қилишган эди. Бироқ, немис клуби ушбу таклифга рад жавобини берди.

Liverpool Echo нашрининг хабар беришича, Юрген Клопп жамоаси Кейта борасида ўзининг навбатдаги таклифини тайёрламоқда. Маълумотларга кўра “Ливерпуль” бу сафар футболчи учун 75 млн евро таклиф қилади.

Таъкидлаш керакки, Кейтанинг ўзи АПЛда тўп суришни истамоқда ва клуб раҳбариятидан “Ливерул”га қўйиб юборишларини сўраган.