“Ливерпуль” Клопп ўрнига келадиган мураббий билан келишувга эришди
“Ливерпуль”ни узоқ йиллардан бери муваффақиятли бошқариб келаётган Юрген Клопп мавсум якунланиши билан жамоани топширишга қарор қилган.
Клуб раҳбарияти унга муносиб ўринбосар сифатида “Спортинг”да зўр ишлаётган Рубен Аморимни олиб келмоқчи.
Таниқли журналист ва инсайдер Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, ливерпулликлар Аморим билан ҳамкорлик борасида оғзаки келишувга эришди.
Манбага кўра, португалиялик мутахассисга “Ливерпуль” 2027 йилнинг ёзигача давом этадиган шартнома таклиф қилган ва Рубен Аморим уни қабул қилишини билдирган.
39 ёшли мутахассиснинг “Спортинг” билан 2020 йили тузилган амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача давом этади.
Агар ливерпулликлар бу мураббийни ишга ёллайдиган бўлса, лиссабонликларга 20 миллион евро атрофида бадал пули тўлаши керак бўлади.
Фикрлар