“Ливерпуль” Клопп ўрнига мураббий танлади
“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп мавсум якунланиши билан клубни тарк этишини расман эълон қилиб бўлган.
Клуб мутасаддилари унинг ўрнини босиши мумкин бўлган мутахассис қидираётган эди. Сўнгги маълумотларга қараганда, асосий номзод сифатида “Спортинг” устози Рубен Аморим эътироф этилмоқда.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, португалияликлар ливерпулликларга 39 ёшли мутахассисни олиш учун тўланадиган бадал суммасини ҳам эълон қилган.
Рубен Аморим “Спортинг”ни 2020 йилдан бери бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида лиссабонликлар Португалия чемпионлиги, Португалия лигаси кубоги ҳамда мамлакат Суперкубогига сазовор бўлган.
Фикрлар