"Ливерпуль" кўзлаётган футболчи "Барселона"га кетиб қолиши мумкин

  • 11 Apr 14:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Каталониянинг "Барселона" клуби "Севилья" ҳимоячиси Диего Карлосни таркибга жалб этмоқчи.

Tecno

Diario Sport нашри тарқатган хабарга кўра, андалусияликлар 27 ёшли бразилиялик футболчининг трансферини 75 млн еврога баҳолашмоқда. Ўз навбатида “кўк-анор ранглилар” Карлоснинг трансферига хорватиялик ярим ҳимояси Иван Ракитични ҳам қўшиб беришга тайёр.

Айтиш керакки, Диего Карлосга “Ливерпуль” ҳам асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.

Карлос жорий мавсум “Севилья” сафида жами 31 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол уришга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!