"Ливерпуль" Мадрид клуби ҳужумчисига қизиқмоқда

CHERY AUTO

"Ливерпуль" жорий ҳафтада Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Александр Сёрлот билан боғланди. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, мерсисайдликлар 30 ёшли форварднинг нархи туфайли уни яқин орада сотиб олиши даргумон. Журналист Маттео Мореттонинг Marca нашрига маълум қилишича, "матрасчилар" Сёрлотнинг эҳтимолий трансферини 35-40 млн еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда "Атлетико" форварди барча мусобақаларда 22 та ўйинда иштирок этиб, 5 та гол ва 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 20 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!