"Ливерпуль" Мадриддан тўпурар ҳужумчи олиб келмоқчи

  • 08 May 20:47
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Ливерпуль" Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Хулиан Альваресни яқинлашиб келаётган трансфер ойнасидаги асосий мақсадлардан бири деб билмоқда. Бу ҳақда "Fichajes" нашри хабар қилди.

Tecno

Манбага кўра, "Ливерпуль" Альваресни қўлга киритиш учун ҳамма нарсага тайёр. Трансфер фақат пул билан чекланиб қолмаслиги, балки жамоанинг ҳозирги таркибидаги бирор футболчини, масалан, Дарвин Нунесни битимга қўшиш эҳтимоли ҳам мавжуд.

25 ёшли аргентиналик ҳужумчи ажойиб мавсум ўтказмоқда — у Мадрид клуби сафида 51 ўйинда 27 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг жамоаси Испания чемпионатида 67 очко билан учинчи ўринда бормоқда, "Реал" (75 очко) ва "Барселона" (79 очко) ундан олдинда.

Comments

You must be logged in to commet!