"Ливерпуль" Макаллистер трансферини амалга оширишга яқин
"Брайтон" ярим ҳимоячиси Алексис Макаллистер "Ливерпуль"га ўтишга яқин турибди. Аргентиналик футболчи ва мерсисайдликлар ўртасида келишув деярли амалга ошган, лекин битим тузилмаган, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо.
Журналистнинг сўзларига кўра, Макаллистер учун курашда "Челси" ҳам мавжуд. Тез орада клубда иш бошлайдиган Почеттино уни қўлга киритишни истайди.
Аргентинанинг "TYC Sport" нашри 24 ёшли ярим ҳимоячини "Ливерпуль" аъзосига айланиши аниқ бўлгани ҳақда хабар берди. Ушбу трансфер "қизиллар" учун тахминан 65 миллион фунт стерлингга тушади.
Фикрлар