"Ливерпуль" Маунтдан ташқари яна бир "Челси" ярим ҳимоячисини ўз таркибига қўшиб олмоқчи
"Ливерпуль" ёзда бир қанча ярим ҳимоячиларни ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилади. Клубнинг асосий мақсади Жуд Беллингем бўлиб турибди. Аммо мерсисайдликлар футболчига қизиқаётган ягона жамоа эмас. Шу сабабли, 19 ёшли инглизга муқобил вариантларни ҳам кўриб чиқмоқда.
"Independent" нашри хабар беришича, "Ливерпуль" Конор Галлахерни сотиб олмоқчи. Ушбу трансфер тахминан 40 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда.
Конор қишда Лондон клубини тарк этиши мумкин эди. Унга "Эвертон"дан таклиф тушди, лекин 23 ёшли футболчи "аристократлар" таркибида қолиб, асосий таркиб учун курашишни истади.
Грэм Поттер Галлахерга етарлича имкон бермади, дея ҳисобланмоқда. У мазкур мавсумда "Челси" сафида 1200 дақиқа майдонда ҳаракатланди.
Фикрлар