"Ливерпуль" мавсумда илк бор мағлуб бўлди
Манчестердаги "Иттиҳод" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келишди. Даставвал 40-дақиқада Серхио Агуэро ҳисобни очди.
64-дақиқада эса Роберто Фирмино Робертсоннинг узатмасидан сўнг Эдерсон дарвозасини бош билан ишғол этди. Орадан 7 дақиқа ўтиб эса Лерой Сане ўзининг аниқ зарбаси билан "шаҳарликлар"га ўта муҳим бўлган 3 очкони олиб берди.
Шу тариқа Юрген Клопп жамоаси бу йилги мавсумда чемпионатда илк бор мағлубият аламини "таътишга" мажбур бўлишди. "Қизиллар" бунга қадар ўтган 20 ўйиннинг 17 тасида ғалаба қозонишган ва 3 беллашувда дуранг ўйнашган эди.
Маълумот учун, "Ливерпуль" Премьер-лигада 54 очко жамғарган ҳолда етакчилик қилмоқда. Ҳисобида 50 очкоси бор "Манчестер Сити" эса 2-поғонада бормоқда.
Фикрлар