“Ливерпуль” Муҳаммад Салоҳ бўйича якуний қарорга келди

“Ливепуль”нинг кейинги йиллардаги эгнг зўр тўпурари Муҳаммад Салоҳ жамоа таркибида охирги йилини ўтказаётганини айтган эди.

Клуб раҳбарияти бу эълондан кейин дарров ҳаракатга тушиб қолди. Мерсисайдликлар мисрлик футболчидан воз кечишга тайёр эмас. Шу боис, клуб Салоҳ билан янги шартнома бўйича музокара бошлашга тайёрланмоқда.

Таниқли журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, 32 ёшли ҳужумчининг ўзи ҳам клубда қолишга мойиллик билдирмоқда. Янги бош мураббий Арне Слот Муҳаммад Салоҳ кўрсатаётган ўйин ва самарадорликдан мамнунлигини яширмаяпти.

Муҳаммад Салоҳ 2017 йили “Рома”дан олиб келинганидан бери “Ливерпуль” сафида жами 352 та учрашув ўтказиб, 214 та гол ва 92 та ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!