“Ливерпуль” Муҳаммад Салоҳ ўрнига “Реал” юлдузини олиб келади

“Ливерпуль” раҳбарияти Испания чемпиони “Реал”нинг 24 ёшли ҳужумкор футболчиси Родригога жиддий қизиқиш билдирмоқда.

El Nacional нашрининг ёзишича, ливерпулликлар бразилиялик футболчини жамоадан кетиш эҳтимоли ошиб бораётган Муҳаммад Салоҳга муносиб ўринбосар бўлишига ишонмоқда.

“Ливерпуль” мутасаддилари Родригонинг тезкорлиги, дриблинги, самарадорлиги Арне Слот қўллаётган ўйин услубига тўлиқ мос тушишини инобатга олган ҳолда қимматбаҳо трансферга қўл урмоқчи.

Бундан ташқари, Родриго ҳали ёш ва “Ливерпуль” мураббийлари унинг янги қирраларини очиши ва футболчи сифатида янада кучайтира олиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!