“Ливерпуль” Муҳаммад Салоҳга нарх қўйди. Харидор аниқ!

Миср терма жамоаси етакчиси Муҳаммад Салоҳ ёзда “Ливерпуль”ни тарк этиши кутилмоқда. Раҳбарият ҳам клуб тарихида энг кўп гол урган футболчини қўйиб юоҳборишга қарши эмас.

The Mirror нашрининг таъкидлашича, ливерпулликлар 2017 йилдан бери жамоа шарафини ҳимоя қилиб келаётган футболчига нарх белгилади.

Муҳаммад Салоҳ учун 80 миллион евро тўлаган клуб уни олиб кетиши мумкин. Трансфер мутахассислар африкалик ўйинчига ПСЖ жиддий қизиқиш билдираётганини таъкидламоқда.

Жорий мавсумда Англия чемпионатида 26 та учрашувда 11 та гол ва еттита ассист қайд этган 30 ёшли ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ярмигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!