"Ливерпуль" мухлислари кутмаган футболчини таркибга қўшиб олмоқчи (ФОТО)
"Ливерпуль" клуби мавсумлар оралиғида эркин агентга айланадиган "Челси" вингери Виллианни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Liverpool Echo тарқатган хабарга кўра, мерсисайдликлар аллақачон 31 ёшли бразилиялик футболчи билан бу борада музокараларни бошлаб юборишган. Бу борада уларга АПЛнинг бошқа бир грандлари - "Арсенал" ва "Тоттенхэм" рақобат кўрсатиши мумкин.
Виллиан “Челси” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У бу мавсум 37 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар