"Ливерпуль" мухлислари учун ноҳуш хабар!

"Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсон жароҳат олиб уч ҳафтага сафдан чиқди.

Мерсисайдликлар устози Юрген Клоппнинг сўзларига кўра Хендерсеннинг тиззасида жароҳати бор.

“Хендерсоннинг жароҳати янада жиддий бўлиши мумкин эди. Кейн худди шундай жароҳат билан узоқ муддатга сафдан чиқди. Ҳа Жордан тахминан 3 ҳафта атрофида майдонга тушолмайди”, - дейди германиялик мутахассис.

Шу тариқа Хендерсон АПЛнинг 3 та баҳсини ва Англия кубогидан ўрин олган битта ўйинни ўтказиб юборади. Шунингдек унинг 11 март куни ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган “Атлетико”га қарши жавоб баҳсида иштирок этиши ҳам сўроқ остида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!