"Ливерпуль" МЮ билан курашмоқчи эмас
Daily Mirror нашри хабарига кўра, "Ливерпуль" Дортмуднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жейдон Санчони сотиб олиш фикридан воз кечди.
"Қизиллар" ушбу трансфер учун асосий даъвогарлардан бири сифатида тилга олинаётганди, бироқ "Ливерпуль" "асаларилар" футболчи учун талаб қилаётган 100 миллион еврони тўлай олмасликларини билдиришган.
Олдинроқ, англиялик хавбек "Манчестер Юнайтед" билан келишувга эришгани хабар қилинган эди.
Фикрлар