"Ливерпуль" нечта ўйиндан буён мағлуб бўлмаётганини биласизми?
"Ливерпуль" мағлубиятсиз сериясини 22 та ўйинга етказди.
Арне Слот шогирдлари АПЛ 18-тури доирасидаги ўйинда "Лестер"ни мағлуб этди (3:1).
Мерсисайдликларнинг барча турнирлардаги мағлубиятсиз серияси 22 та ўйиндан буён давом этмоқда - 19 ғалаба ва 3 дуранг. "Ливерпуль" охирги маротаба 14 сентябрь куни "Ноттингем Форест" билан ўйинда (0:1) мағлуб бўлганди.
Кейинги беллашувда "қизиллар" сафарда "Вест Хэм"га қарши ўйнайди. Премьер-лиганинг навбатдаги тур ўйинлари 29 декабрь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар