“Ливерпуль” омадсиз ижарадан ўйинчисини қайтаради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Ливерпуль” бош мураббийи Арне Слот Ҳарви Эллиоттнинг келажаги бўйича аниқ маълумот берди ва ёш ярим ҳимоячи янги мавсум олдидан жамоа билан йиғинни бошлашини тасдиқлади.

23 ёшли футболчи жорий мавсумнинг катта қисмини “Астон Вилла”да ижарада ўтказди, аммо бу вариант кутилганидек самара бермади. Эллиотт “виллаликлар” сафида ҳам боланғич таркиб ўйинчисига айлана олмади.

- Ҳарви Эллиотт  биз билан шартнома асосида боғланган, шунинг учун у янги мавсум бошида жамоамизда бўлади, - деди нидерландиялик мураббий ва шу билан яна бошқа ижара варианти ҳақидаги гап-сўзларга нуқта қўйди.

Эллиоттнинг “Астон Вилла”га ўтиши унинг ривожланишини тезлаштириши керак эди, аммо у бутун мавсум давомида барча мусобақаларда атиги 284 дақиқа майдонда ҳаракат қилди холос.

Бу ҳолат кўпчиликни ҳайратда қолдирди, чунки у U-21 Европа чемпионатида ва аввал “Ливерпуль” сафида яхши ўйинлар кўрсатиб келган эди.

Слот бу вазият футболчининг ривожланиши учун яхши бўлмаганини тан олди.

- Менимча, бу ҳолат Ҳарви учун ҳам, биз учун ҳам ва эҳтимол “Вилла” учун ҳам кутилганидек бўлмади. Одатда, сен футболчи ундан кўпроқ фойдаланиш учун ижарага оласан, - деди Арне Слот.

Слот ҳамкасби Унаи Эмерининг қарорларини танқид қилишдан тийилди, аммо бундай иқтидорли футболчининг кўп вақт захирада ўтирганидан норози эканини яширмади. У Эллиотт “Ливерпуль”да ўтган мавсумда “Астон Вилла”дагидан кўпроқ дақиқа ўйнаганини таъкидлади.

- Эллиотт “Вилла”да жуда кам ўйнади. Нега бундай бўлганига мен жавоб бера олмайман. Аммо футболчи етарлича амалиётига эга бўлмаса, бу яхши эмас. Айниқса, у биз билан яхши мавсум ўтказганидан кейин шундай бўлди. Ҳарви у ерга кўпроқ амалиёт олиш учун кетганди, аммо афсуски, бу амалга ошмади, - деди мерсисайдликлар устози.

Статистика нуқтаи назаридан ижара муваффақиятсиз чиққан бўлса ҳам, Слот Эллиоттнинг техникаси ва иқтидорига ишонишда давом этмоқда. У футболчининг халқаро даражадаги ўйинларини эслаб ўтди ва клуб уни ҳали ҳам юқори баҳолашини айтди.

- Шундай иқтидорли ва U-21 Европа чемпионатида жуда яхши ўйнаган футболчи янада кўпроқ ўйин учун вақт олиши керак. Эллиотт жуда кучли жамоага борди, у ерда ҳам кучли футболчилар кўп эди. Нега у кутилган даражада ўйнамаганини мен айтолмайман. Аммо икки йилга яқин деярли ўйнамаган футболчи учун бу ачинарли ҳолат, - деди Арне Слот.

                                                                                                                                                                                   ЎзЖОКУ талабаси Лайло Рустамова тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!