"Ливерпуль" ўз ўйида "Арсенал"ни таслим этди

Англия Премьер-лигаси 3-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Арсенал" учрашуви якунланди. Унда мерсисайдликлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Ўйиндаги ҳисоб 25-дақиқада "канонирлар" форварди Александр Ляказетт томонидан очилган бўлса, майдон эгалари орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмай, тарози паллаларини ўз томонига оғдирди. Иккинчи таймда захирадан ўйинга қўшилган Диогу Жота баҳс сўнгига қадар аниқ зарбаси билан ўйинга мантиқий нуқта қўя олди.

Ушбу ғалабадан кейин "Ливерпуль" турнир жадвалининг 2-поғонасини эгаллаган бўлса, "Арсенал" 5-ўринда жойлашган.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Обамеянг Нкетиани тўп билан таъминлади. Бироқ ёш футболчи зарба йўллаш имконини топа олмади.

  • 90'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Жарима майдонидан тўпни узоқлаштиришда хатога йўл қўйган Давид Луиз тўпни Жотанинг оёқлари остига ташлаб берди. Португалиялик вингер бу имкониятдан унумли фойдаланди.

  • 86'

    Салаҳ ҳамда Жота бир-бирларига ҳалал бериб қўйишди. Қулай вазият бой берилди.

  • 83'

    Салаҳнинг заргарона узатмасидан кейин дарвозабон қаршисида ёлғиз қолган Жота ноаниқ зарба йўллади.

  • 82'

    Жота тўпни қабул қилгани ҳамоноқ ўз омадини синаб кўрди. Бироқ зарба етарлича аниқ эмасди.

  • 81'

    Агар "Арсенал" ҳозир гол ура олса, сўнгги дақиқалар шунчаки ёнади!

  • 80'

    Наби Кейта ва Садио Мане захирага олинди. Уларнинг ўрнига Мильнер ва Жота майдонга тушди.

  • 78'

    Маҳмонларнинг илк бурчак зарбасини ҳимоячилар бартараф этди.

  • 76'

    Фирминонинг зарбаси Тирнига тегиб, майдонни тарк этди. Зарба анча хавфли эди.

  • 74'

    Ляказетт ўрнига Нкетиа майдонга тушди. Кўкка совурган вазиятлари учун франциялик форвард афсусланмоқда.

  • 72'

    Манени жарима майдони олдида йиқитган Себальос сариқ карточка билан жазоланди.

  • 70'

    Икки рақибини усталик билан алдаб ўтиб, дарвозани нишонга олган Маненинг зарбасини Лено эгаллаб олди.

  • 69'

    Пепе Виллиан ўрнига ўйинга қўшилди.

  • 68'

    Бельерин катта тезликда ундан ўтиб кетаётган Манени қўллари билан ушлаб қолгани учун огоҳлантирилди.

  • 65'

    Фирмино билан девор усулида комбинация уюштирган Мане жарима майдони ичида антиқа зарба берди. Бироқ ноаниқ.

  • 63'

    Яна бир бор дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққан Ляказетт навбатдаги сафар ҳам гол ура олмади. Алиссон жой танлашда бехато ўйнади.

  • 62'

    Ван Дейкнинг узоқ масофадан берган зарбаси Ленога муаммо туғдира олди. Дарвозабон тўпни ушлаб ола олмади.

  • 60'

    Жака захирага олинди. Унинг ўрнига Себальос майдонга тушди.

  • 59'

    Ҳисоб тенглашиши мумкин эди! Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққан Ляказетт тўпни алиссоннинг устидан ошириб қўймоқчи бўлди. Бироқ форвард ижрода адашди. Алиссон хавфни бартараф этди.

  • 58'

    Виллиан жароҳат олиб, майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам керак. Фабиньо унга нисбатан бироз қалтис ўйнаган эди.

  • 56'

    Рақибининг фаоллигини мерсисайдликлар тўп назорати билан сусайтирмоқчи.

  • 54'

    "Канонирлар" ҳам тез-тез олдинга ўтишни бошлади.

  • 53'

    Мане Роб Холдингдан тўпни жарима майдони яқинида олиб қўйди ва жамоадошига узатди. Бироқ ҳимоячи ўз хатосини тўғирлай олди.

  • 51'

    Фирминонинг марказга кесиб узатган тўпини Давид Луиз узоқлаштирди.

  • 49'

    Тирнининг оёғини босиб олгани учун Трент огоҳлантирилди.

  • 47'

    Артета шогирдлари иккинчи бўлимни фаол бошлади. Бироқ улар ҳужумни якунлай олишмади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Бўлим сўнгида "Арсенал" тўпни назорат қилмоқда.

  • 42'

    Мэйтленд-Найлз бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Бироқ лотераль тўпни ўзига бўйсундира олмади.

  • 41'

    Фирмино катта тезликда югуриб келаётган Салаҳга оҳиста пас берди. Бироқ дарвозабон ҳаммасини ўз назоратига олган эди.

  • 39'

    Жарима майдонига ёриб кирган Робертсон бу сафар фойдали ҳаракат қила олмади. Тўп унинг ўзидан майдонни тарк этди.

  • 36'

    Ўйин драматик руҳда давом этмоқда. Ҳужумлар тинмаяпти.

  • 34'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Трентнинг идеал узатмасидан сўнг дарвозабон қаршисида бир ўзи қолган Робертсон хотиржамлик билан гол киритди.

  • 32'

    Кейтанинг ўткир бурчакдан берган зарбасини меҳмонлар кипери қайтарди.

  • 30'

    Ўйин темпи киритилган икки голдан кейин анча ортди.

  • 28'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Мерсисайдликлар дарҳол жавоб голини киритишди! Салаҳнинг зарбасини базўр бартараф этган Лено Маненинг уриниши олдида ожиз эди. Сенегаллик вингер позиция танлашдаги маҳорати эвазига бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

  • 25'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Робертсон кераксиз жойда рақиби Ляказеттни тўп билан таъминлаб қўйди. Дарвозабон билан ёлғиз қолган ҳужумчи антиқа зарбаси билан ҳисобни очди.

  • 24'

    Вейналдумнинг жарима майдони яқинидан берган зарбасини Лено осонликча ушлаб олди. Зарба кутилганидек чиқмаганди.

  • 23'

    Холдинг яккакурашда Манега имконият қолдирмади. Ўйин яхши суръатда давом этмоқда.

  • 21'

    Жарима майдонидан қайтган тўпга "пушка" зарбасини йўллаган Трентнинг зарбаси Бельеринга тегиб, тўсиндан қайтди.

  • 20'

    Жака Салаҳ томон кетаётган тўп йўналишини аранг ўзгартириб юборди.

  • 18'

    Артета шогирдлари эрта прессинг уюштирмоқда. "Арсенал"нинг 4-5 футболчиси рақиб тўпга эгалик қилаётганида майдоннинг мезбонлар учун ажратилган қисмида рақибларини кутиб олмоқда.

  • 15'

    Трентнинг узатмасидан кейин жарима майдони марказидан кучли зарба йўллаган Маненинг уринишини Лено қайтарди.

  • 13'

    Бурчакдан етказилган тўпга Салаҳ боши билан ноаниқ зарба берди.

  • 12'

    Трентнинг жарима майдонига оширган тўпини Ван Дейк узоқ бурчакка йўллади. Бироқ тўп йўлига Давид Луиз тўғаноқ бўлди.

  • 9'

    Мэйтленд-Найлз ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 7'

    Кутилганидек, "Ливерпуль" тўп назоратини қўлга олди. "Канонирлар" прессингда ўйнаяпти.

  • 5'

    Робертсоннинг узатмаси зич жойлашган меҳмонлар мудофаа чизиғидан ўтмади.

  • 3'

    Мане Тирнининг юзига қўллари билан уриб юборди. Ҳакам уни огоҳлантирди.

  • 2'

    Илк дақиқадаёқ Обамеянг дарвозабон билан ббирга-бир вазиятга чиқди. Бироқ олдинга югуриб чиққан Алиссон хавфни бартараф этди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    "You will never walk alone" ҳам янгради!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин учун барчаси тайёр.

  • 0'

    Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари! Биз кутган баҳс бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!