"Ливерпуль" ўз уйида аутсайдерга мағлуб бўлди

Англия Премьер-Лигаси 27-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Фулхэм" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ўйин меҳмонларнинг 0:1 ҳисобидаги кутилмаган ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдаги ягона голга Марио Лемина муаллифлик қилди. Шу тариқа, ўз уйида мағлубиятни қабул қилиб олган мерсисайдликлар 43 очкоси билан 7-ўринда қолди, "Фулхэм" эса 26 очко билан 18-ўринда бормоқда.

  • 90+7'

    Учрашув якунланди! "Ливерпуль" ўз уйида мағлубиятга учраб, 6-ўринга кўтарилиб олиш имкониятини қўлдан бой берди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+6'

    Наби Кейта сариқ карточка олди.

  • 90+3'

    Даниеле Бакка сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 90+'

    Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 87'

    Садио Мане офсайдда қолиб кетди

  • 83'

    Лукман ўрнига майдонга Робинсон тушади.

  • 80'

    Арнолднинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 77'

    "Ливерпуль"да навбатдаги ўзгариш: Жеймс Милнер ўрнига Фабиньо ўйинни давом эттиради.

  • 76'

    Неко Уильямс ўрнига майдонга Тренд Александр Арнольд тушди.

  • 71'

    Бурчакдан тўп ўйинга киритиб берилади.

  • 68'

    "Фулхэм"да ўзгариш: Маджа ўрнига Рубен Лофтус-Чик ўйинга қўшилди!

  • 67'

    Бурчак тўпи. Шакири тўп олдида.

  • 66'

    Робертсоннинг узатмасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 62'

    "Ливерпуль"да ўзгариш: Вейналдум ўрнига Мане ўйинга қўшиладиган бўлди.

  • 56'

    Шакири бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 53'

    Жердан Шакири бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 51'

    Неко Уильямс жарима майдончаси ичига тўпни етказиб берди, Салах уни эгаллай олмади.

  • 47'

    Марио Лемина қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.

  • 45+'

    1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Марил Лемина тўпни боши билан дарвозанинг ўнг бурчагига жойлаб қўйди! Ҳисоб очилди!

  • 44'

    "Фулхэм" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 41'

    Ухх! Бундай қўполлик учун у огоҳлантирилиши аниқ эди. Жота сариқ карточка олди.

  • 38'

    Кенни Тете қўполлиги туфайли сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 36'

    Иван Кавалейру бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 34'

    "Ливерпуль" аъзолари тўпни бир-бирига узатишда хатоликларга йўл қўйишмоқда.

  • 31'

    Наби Кейтанинг зарбасини Альфонс Ареола қайтарди! Ажойиб сейв!

  • 27'

    Неко Уильямс жарима майдончаси ичига тўпни узатди, бироқ ҳимоячилар уни узоқлаштирди.

  • 24'

    Адемола Лукман бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 23'

    Адемола Лукман вазиятдан унумли фойдаланди. Ҳимоячи эса фаоллик қилиб тўпни узоқлаштирди. Бурчак тўпи.

  • 19'

    Шакирининг узатмасидан сўнг Салах тўпни дарвозага йўналтирди, бироқ зарбага аниқлик етишмади - тўп дарвоза тўсинидан юқорилаб кетди.

  • 17'

    Муҳаммад Салаҳ офсайдда қолиб кетди.

  • 15'

    Салах тўпни йўқотди ва жамоасининг позицион ҳужуми тўхтаб қолди.

  • 14'

    Кенне Тете жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олиши мумкин эди, бироқ Алиссон тўпга биринчи чиқиб келди.

  • 11'

    Лукман бу вазиятдан аниқ фойдалана олганида шунчаки даҳшат гол бўлар эди! Бироқ сўнгги зарба анча баландга учиб кетди.

  • 9'

    Робертсон тўпни етказиб бериш учун бирорта шеригини топа олмади.

  • 6'

    Шакири тўпни ичкарига узатди, Салах уни эгаллай олмади. Хавфли вазият кўришимиз мумкин эди!

  • 3'

    Жош Маджанинг бош билан берган зарбаси ўнг бурчакдан жой олиши мумкин эди, бироқ унга бирозгина аниқлик етишмади.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. Учрашув бошланиш арафасида.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! АПЛда навбатдаги тур учрашувлари давом этмоқда. "Ливерпуль" ўз уйида "Фулхэм"ни меҳмон қилади. Мантли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!