"Ливерпуль" ўз уйида иродали ғалабани қўлга киритди

Англия Премьер-лигаси 7-туридан ўрин олган "Ливерпуль" - "Вест Хэм" учрашуви ўз якунига етди. Унда мерсисайдликлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Дастлаб, "болғачилар" Форнальснинг голи орқали ҳисобда олдинга чиқиб олганди. Кейин эса Салаҳ ва Жотанинг голлари Клопп жамоасига 3 очко тақдим этди. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    "Вест Хэм" бурчак зарбасидан самара чиқара олмади. 

  • 90+'

    Жаримадан узатилган тўпни Соучек дарвозага кучли тарзда йўллай олмади. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Салаҳ ўз ўрнини Милнерга бўшатиб берди. 

  • 89'

    Масуакунинг ўрнига Ланцини майдонга туширилди. 

  • 85'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Шакирининг пасини Жота дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 83'

    Масуакунинг жарима майдонига узатган тўпи ноаниқ кетди. 

  • 80'

    Бироз аввал Жота гол урди. Аммо ушбу жараёнда Мане дарвозабонга нисбатан унинг майдончасида тегинди. Ҳакам узоқ муддат ВАР билан алоқа қилгач, вазиятни ўзи бориб кўрди ва голни бекор қилди. 

  • 74'

    Аллер ўрнига Ярмоленко майдонга туширилди. 

  • 70'

    Жонс ўрнига Шакири, Фирмино ўрнига эса Жота майдонга туширилди. 

  • 68'

    Зарбалар - 6:2.

  • 65'

    Масуаку ҳужумда фол ишлатди. 

  • 63'

    Кресуэллга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Жонс унга нисбатан қўполлик ишлатди. 

  • 58'

    Крессуэллнинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 56'

    Мане ҳужумда қоидани бузди. 

  • 53'

    Жонснинг жарима майдонига узатмаси ўтмади. 

  • 50'

    Алиссон дарвозаси томон йўлланган яна бир зарбани қайтарди. 

  • 49'

    Арнольднинг жарима майдонига узатган тўпини Салаҳ дарвозага аниқ ва кучли зарба билан йўллай олмади.

  • 49'

    Райс очиқчасига Вейналдумни ушлаб қолгани учун сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 48'

    Жонснинг узатмасига ҳужумдагилар ета олмади. 

  • 47'

    Фирминонинг узатмаси ўтмади. 

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди. 

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45'

    Салаҳнинг жарима майдонига узатган тўпи ноаниқ чиқди. 

  • 44'

    Кресуэллнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 43'

    Аллернинг зарба беришига Алиссон йўл қўймади. Тўпга ўз вақтида чиқиб келди. 

  • 41'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Салаҳ ҳисобни тенглаштирди. 

  • 40'

    Масуаку Салаҳга нисбатан ўз жарима майдони ичида қоидани бузди. Пенальти. 

  • 40'

    Арнольднинг жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. 

  • 38'

    Райс ўз жарима майдони яқинида Вейналдумни йиқитди. 

  • 37'

    Робертсоннинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 

  • 36'

    "Ливерпуль" тўпни назорат қилмоқда. Аммо ҳужумлар бўлмаса бу уларга устунлик тақдим эта олмайди. 

  • 34'

    "Вест Хэм"нинг қарши ҳужуми муваффақиятсиз якунланди. 

  • 32'

    "Ливерпуль" штурм уюштирмоқда.

  • 29'

    Робертсон "Вест Хэм" қарши ҳужумини ўз вақтида тўхтатишга эришди. 

  • 28'

    Лондонликлар тартибли ҳимояланмоқда. 

  • 25'

    Салаҳнинг узатмасидан сўнг, Хендерсон йўллаган зарба ноаниқ кетди. 

  • 21'

    Арнольднинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришга эришди. 

  • 18'

    Ҳимоячилар бурчак зарбасини ҳам қайтаришди. 

  • 17'

    Манега тўп етиб келишига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 15'

    Фабиански иккинчи урунишда тўпни ушлаб қолишга эришди. 

  • 13'

    "Ливерпуль" энди ҳужумга ўтишга мажбур.

  • 10'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Гомезнинг тўпни узоқлаштиришдаги хатоси сабаб Форнальс ҳисобни очди. 

  • 8'

    Жарима майдонига узатилган тўпни Филипс қайтариб юборди. 

  • 5'

    "Ливерпуль" прессинг эвазига тўпни олиб қўймоқда. 

  • 3'

    Салаҳ ўзига узатилган тўпга етиб бора олмади. 

  • 2'

    Дастлабки дақиқаларда мезбонлар томонидан ташкил этилган кетма-кет 2 та ҳужум зарбагача етиб бормади. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. АПЛ 7-турининг бугунги кун дастуридан ўрин олган сўнгги ўйин "Ливерпуль" ва "Вест Хэм" жамоалари ўртасида кечади ва ушбу беллашувни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Liverpool fan
01/11/2020 10:42
Ливерпуль супер