“Ливерпуль” ўз юлдузи нархини айтиб, саудияликларни чўчитиб юборди
“Ливерпуль” раҳбарияти жамоа ҳимоя чизиғи етакчиси Виржил ван Дейкни Саудия Арабистонига трансфер қилишга тайёр.
TEAMtalk нашрининг ёзишича, мерсисайдликлар 33 ёшли нидерландиялик футболчини 55 миллион евро эвазига қўйиб юборади.
Манбага кўра, Саудия Арабистони Профессионал лигасининг бир неча клублари машҳур ҳимоячини сўраб, “Ливерпуль”га мурожаат қилган. Бироқ, айрим клублар Англия жамоаси ёши ўтиб қолаётган ҳимоячи учун катта нарх белгилаганидан норози.
Қолаверса, Виржил ван Дейкнинг амалдаги шартномаси тугашига бир йил қолди. Саудияликлар ярим мавсум кутиб, нидерландиялик футболчини ўзи билан 2025 йилнинг январида шахсий шартнома бўйича келишувга эришиш йўлидан борадиган бўляпти.
Виржил ван Дейк “қизиллар” таркибида 2018 йилдан бери тўп тепиб келмоқда. Transfermarkt портали тажрибали чарм тўп устасини 30 миллион еврога баҳолади.
Фикрлар