“Ливерпуль” Париждан яна бир қиммат ўйинчини чақиряпти

  • 16.08.2026 12:39
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Futbol
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Ливерпуль” яқин кунларда ПСЖга қанот ҳужумчиси Иброҳим Мбайени сотиб олиш бўйича илк таклифини юборишни режалаштирмоқда.

Франция клуби 18 ёшли вингерни 50 миллион евродан юқори баҳоламоқда. Бу ҳақда Metro L’Équipe нашрига таяниб хабар берди.

Мбайе ПСЖ академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 31 та ўйинда иштирок этиб, учта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг трансфер қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!