"Ливерпуль" Паварни ўз сафига қўшиб олмоқчи

  • 19 июнь, 2023, 16:03
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ливерпуль" ҳамон "Бавария" ҳимоячиси Бенжамин Паварнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Журналист Кристиан Фалкнинг ёзишича, мерсисайдликлар француз футболчисини сотиб олиш имкониятларини ўрганмоқда.

Tecno

Павар бу мавсумда Томас Тухель жамоасини тарк этишга қарор қилди, бу ҳақда у раҳбариятга маълум қилди. Янги клубида Бенжамин ўнг қанотда эмас, ҳимоя марказида ўйнашни истамоқда. Мюнхен клубида Павар кўпинча ҳимоянинг ўнг қанотида ўйнади.

Бундан олдин Бенжаминга "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" каби АПЛ клублари ҳам қизиқиш билдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!