"Ливерпуль" қилган ишни қилишга "Манчестер Сити"нинг орияти йўл қўймади

"Манчестер Сити" клуби раҳбарияти коронавирус туфайли юзага келган карантинга қарамай, ўз ходимларини таътилга чиқармайди.

“Манчестер Сити” Буюк Британия ҳукуматининг иш ўринларини сақлаб қолиш бўйича билдирган таклифидан фойдаланмайди. Биз ўз ходимларимизни, уларнинг иш жойларини ва ўз бизнесимизни ҳимоя қилмоқчимиз. Шу билан бирга, бундай қийин даврда жамиятни қўллаб-қувватламоқчимиз”, - дейилади клуб баёнотида.

Бундан аввалроқ, “Ливерпуль” ўз ходимларини ҳукумат ҳисобидан таътилга чиқаргани учун танқидга учраган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!