"Ливерпуль" қишда 100 миллионлик трансферни амалга оширишни режа қиляпти

CHERY AUTO

"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида муаммоларга дуч келмоқда. Буни англаган мерсисайдликлар январь ойидаёқ трансфер бозорига чиқмоқчи. Fichajes нашри тарқатган хабарга кўра "қизиллар"нинг асосий нишони "Интер" аъзоси Алессандро Бастони бўлиб турибди.

Tecno

Манбага кўра, "Ливерпуль" Бастонининг ўйин сифатларини юқори баҳоламоқда ва футболчи учун 100 миллион евро атрофида тўлашга тайёр. Мерсисайдликлар 26 ёшли италиялик футболчи мудофаа чизиғини қайта қуриш лойиҳасига аъло даражада мос келади, деб ҳисобламоқда.

2025/2026-йилги мавсумда Алессандро Бастони 12 та ўйинда майдонга тушди. Уларда ҳимоячи битта гол урди ва жамоадошларига 3 мартта гол уришда ёрдам берди.

"Ливерпуль" навбатдаги ўйинни 9 ноябрь куни "Манчестер Сити"га қарши бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!