“Ливерпуль” рад жавобини олди
“Ливерпуль” раҳбарияти Италия чемпиони “Интер”дан ярим ҳимоячи Николо Барелла трансферини сўраб, миланликларга мурожаат қилди.
“Интер” молиявий инқирозни бошидан кечираётгани боис ёзда бир неча етакчи футболчиларини сотишни режалаштирган эди. Инглизлар бу вазиятдан унумли фойдаланиб қолиш мақсадида Барелла вариантини танлаганди.
“Интер” ливерпулликларнинг таклифини қабул қилмади ва кескин тарзда рад жавобини берди.
Миланликлар Николони ҳеч қайси клубга қўйиб юбормоқчи эмас ва уни жамоанинг барча бўғинларини боғлашда муҳим футболчи, деб билади.
Фикрлар