“Ливерпуль” раҳбарияти “Реал”дан тавсия сўради
"Ливерпуль" янги бош мураббий сифатида Хаби Алонсо номзодига тўлиқ ишонч билдирмаяпти. Шу муносабат билан мерсисайдликлар мутахассиснинг "Қироллик клуби"даги фаолияти ҳақида маълумот олиш мақсадида Мадриднинг "Реал" клуби билан боғланди. Бу ҳақда AS хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, "Ливерпуль" Алонсонинг тайинланиши ҳақидаги қарорни маъқулламоқчи бўлган. Таъкидланишича, бу "ишбилармонлар дунёсидан тавсияномага ўхшаш хат." 2025 йилнинг ёзида Трент Александр-Арнолднинг трансфери туфайли клублар ўртасида юзага келган кескинликка қарамай, улар ҳамон ишончли муносабатларни сақлаб қолмоқда.
Алонсо ўтган ёзда "қаймоқлилар" бош мураббийи этиб тайинланган эди. 12 январь куни "Қироллик клуби" испаниялик мутахассис билан ҳамкорликни тўхтатганини эълон қилди.

Фикрлар