“Ливерпуль” Раулга 60 миллион евро таклиф қилиши мумкин
Ads

Аввал хабар берганимиздек “Ливерпуль” Лиссабоннинг “Бенфика” клуби форварди Рауль Хименесга жиддий қизиқиш билдиришда давом этмоқда. Бу ҳақда O Jogo нашри хабар тарқатди.

Мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп анча бўйдор (190см) бўлган Хименесни жамоасининг ҳужум чизиғини кучайтира олишига ишонмоқда. Ўз навбатида “Ливерпуль” 25 ёшли мексикалик футболчи учун 60 миллион евро атрофида маблағ таклиф қилиши мумкин.

Маълумот учун, Хименес ушбу мавсум Португалия чемпионатида 10та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 5та гол ёздириб қўйишга эришган.