“Ливерпуль” “Реал” футболчисини йўлдан урмоқчи

Европа Чемпионлар лигасининг чорак финалида ўзаро тўқнаш келадиган “Ливерпуль” ва “Реал” баҳси мадридликлар ҳимоячиси Начо учун кўрик вазифасини ўтаб беради. Ливерпулликлар бўлажак беллашувларда Начонинг нималарга қодирлигини бевосита баҳолаб, ёзда уни жамоага таклиф қилиш масаласига ойдинлик киритмоқчи.

Маълумки, жорий мавсумда “Ливерпуль” ҳимоя чизиғида катта муаммолар келиб чиқди. Асосий таркиб ҳимоячиларининг барчаси жароҳат олиб, сафдан чиқди. Шу боис, Юрген Клопп ёзги трансферлар даврида асосий эътиборни маҳоратли ҳимоячиларни олишга қаратади.

Неча жорий мавсумда “Қироллик клуби” учун барча турнирларжда 20 та ўйин ўтказди. 31 ёшли футболчининг трансфери 9 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!