"Ливерпуль" "Реал" ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи
"Ливерпуль" "Реал"дан ярим ҳимоячи Аурелиен Чуаменини ижарага олмоқчи. Журналист Грем Бейлининг ёзишича, Юрген Клопп франциялик футболчини ўз жамоасида кўрмоқчи.
Чуамени "Реал" Мадриддаги фаолиятини жуда ажойиб бошлади. Бироқ жаҳон чемпионатидан кейин у бироз пассивлашди ва асосий таркибдаги барқарор ўрнини йўқотди. Орельен ўтган ёзда 80 миллион евро эвазига "Монако"дан "Сантьяго Бернабеу"га ўтган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" ўтган ёзда 23 ёшли Франция терма жамоаси аъзосини сотиб олишга тайёр эди, аммо у "қироллик клуби"га ўтиш вариантини танлади. Чуамени Испания чемпионатининг жорий мавсумида 28та ўйинида иштирок этди ва 4та голли узатма амалга оширди.
Фикрлар