"Ливерпуль" "Реал"дан 70 миллион еврога футболчи сотиб олмоқчи
"Ливерпуль" "Реал" ярим ҳимоячи Эдуарду Камавингани ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Испания ОАВлари маълум қилди.
Манба маълумотига кўра, мерсисайдликлар хавбек учун "қироллик клуби"га 70 миллион евролик таклиф жўнатган. Ҳозирда "Реал" раҳбарияти ярим ҳимоячини ушбу маблағ эвазига сотишни жиддий ўйламоқда.
23 ёшли футболчининг айни вақтда трансфер бозорида нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Маълумот учун, Камавинга 2021 йилдан бери мадридликлар сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида хавбек 196 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол киритди ва 11 та голли узатма амалга оширган.



Фикрлар