“Ливерпуль” “Реал”га ўйинчи жўнатиб, ўзи “Барса” юлдузини олиб келмоқчи
“Ливерпуль” мутасаддилари мураккаб трансфер амалиётини амалга оширишга тайёргарлик кўряпти.
Жамоанинг нидерландиялик ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх “Реал” нишонига тушган. Мерсисайдликлар бу ўйинчини Мадрид клубига сотиб юбориб, унинг ўрнига “Барселона”даги нидерландиялик плеймейкер Френки де Йонгни олиб келмоқчи.
Европанинг бир неча манбалари Каталония клуби катта маош олаётганига қарамай, асосий вақтини жароҳатларини даволатишга сарфлаб юбораётган Френки де Йонгдан воз кечишга қарор қилганини ёзди.
Қолаверса, Френки бир неча ойдан бери клуб таклиф қилган янги шартнома бўйича жавобини айтгани йўқ.
“Барса” 60 миллион еврога баҳоланаётган ўйинчи сотиб юбориб, ғазнага тушум қилиши ва маошлар фондини қисқартириш имконига эга бўлишни мўлжаллаяпти.
Фикрлар