"Ливерпуль" Салоҳ масаласида бир қарорга келди

  • 22.01.2026 17:54
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ливерпуль" ҳужумчи Муҳаммад Салоҳни таркибда сақлаб қолмоқчи.

Tecno

Маълум бўлишича, "қизиллар" раҳбарияти мисрлик ҳужумчи билан янги шартнома бўйича музокаралар олиб бормоқда. Салоҳнинг агенти Рами Аббос билан музокаралар Африка Миллатлар кубоги вақтида ҳам давом этган. Инглиз клубининг мақсади аниқ, яъни улар футболчини қўйиб юбормоқчи эмас. Муҳаммад Салоҳ 2017 йилда "Рома"дан 42 миллион евро эвазига мерсисайдликлар сафига келиб қўшилган эди. Унинг амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида якунланади. 

Эслатиб ўтамиз, Салоҳ Миср терма жамоаси билан Африка Миллатлар кубогида 4-ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!